Ташкилий тузилма

Хоразм вилоят вилояти ОИТСга қарши кураш маркази  фаолияти ва тузилмаси. Эпидемиологик мониторинг, Поликлиника, Услубий профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш  бўлими, Лаборатория мажмуаси ва туманлараро ОИВ тахлил лабораториялари мавжуд.

Марказнинг Услубий профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш бўлими.

Жами 7 нафар ходим фаолият кўрсатиб, улар асосан марказнинг ташкилий , услубий фаолиятини амалга оширадилар. Шунингдек, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш борасида вилоят аҳолисининг барча қатламлари жумладан, мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари, маҳалла, корхона ва ташкилотлар, ҳарбий қисм хизматчилари орасида тушунтириш- тарғибот ишларини турли йўллар- давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари, маъруза ва суҳбатлар, семинарлар орқали уюштириб, ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар-“ОИВ инфекцияси тарқалига қарши тадбирларни мувофиқлаштириш вилоят комиссияси”, вилоят фавқулотда эпидемияга қарши кураш комиссияси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳайат йиғилишлари, вилоят санитария- эпидемиология кенгаши йиғилишларини  ташкил этиш, ўтказиш ҳамда ушбу йиғилишлар қарорлари ва юқори ташкилотлар буйруқ ва фармойишлари, меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан вилоят миқёсидаги мониторинги олиб борилади. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига жойларга чиқиб, бу борада амалий- услубий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Эпидемиологик  мониторинг бўлими.

Жами 7 нафар ходимлар фаолият юритишади. Бўлим томонидан асосан ОИВ инфекцияси профилактикаси йўналишида беморлар, уларнинг оила аъзолари, мулоқатда бўлган барча шахслар билан эпидемик суриштирув ўтказилиб, улар ўртасида касалликни юқтирганлар бор ёки йўқлиги, юқтириш сабаблари аниқланади ҳамда бошқа шахсларга юқмаслик тадбирлари олиб борилади. ОИВ инфекцияси устидан Дозорли эпидемиологик назорат  ўтказилади.

Поликлиника бўлими.

Жами 18 нафар   ходим фаолият юритишади. Улар томонидан асосан ОИВ инфекцияли беморларни рўйхатга олиб, диспансер назорати ўрнатиш, беморларга  тест олди ва тестдан кейинги маслаҳатлар бериш,  ташхис қўйиш, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш ва уларни парвариш қилиш,  ОИВ инфекциясига текширишга йўналтириш бўйича маслаҳатни ташкил этиш ва ўтказиш ,ОИВ инфекцияли беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш,  ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлари мавжуд беморлар ва уларнинг яқинларига руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт муассасаларига ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш каби ишлар билан шуғулланиб келишмоқда.

Лаборатория мажмуаси.

Жами туманлараро ОИВ тахлил лаборатория бўлимлари билан бирга 54 нафар ходимлар фаолият юритишади. Ҳозирги кунда лаборатория ОИВ инфекциясини аниқлаш учун энг замонавий асбоб ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган. Лабораторияда ИФА(иммунофермент анализ), ПЗР(полимираза занжирли реакция),
СД-4(иммунитет кўрсаткичини аниқлаш), ИБ (иммуноблот), умумий қон ва пешоб таҳлиллари, биокимёвий таҳлиллар ўтказилади.