Болливуднинг машҳур актёри коронавирусга қарши кураш фондига 3,3 млн доллар хайрия қилди
04.04.2020Ҳиндистонлик актёр Акшай Кумар коронавирус учун хайрия фонди тадбирларига қўшилди. У ўз жамғармасидан 250 миллион рупе (3 миллион 338 минг АҚШ доллари атрофида) хайрия қилган.
Бу ҳақда актёр “Твиттер”даги саҳифасида ёзди.
«Ҳозир ҳамма нарса инсонлар ҳаёти учун хизмат қилиши кераклигининг айни вақти», дея пост қолдирган актёр ўз фондидан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг хайрия фондига ҳисса қўшмоқчи эканини изоҳлади.
Актёрнинг рафиқаси, колумнист Твинкл Кханна эса тезда ушбу постга жавоб ёзди ва турмуш ўртоғининг ҳаракатини олқишлаши ҳама у билан фахрланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Акшай Кумар пул ўтказгган PM-CARES FUND («Бош вазир ғамхўрлик фонди») хайрия ташкилоти 28 март куни ташкил этилган.
манба: aniq.uz