Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида 2022 йил 14 ноябрь куни Идоралараро ишчи гурухи кенгаши ўтказилди. Кенгашда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли ҳамда Хоразм вилоят хокимининг 2022 йил 28 февралдаги 90-12-Q/22-сонли Қарори ижроси юзасидан “Йўл харитаси”да белгиланган профилактик тадбирларни жорий йилнинг 9 ойи давомида бажарилиш холати, ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда келгусида ОИВ инфекцияси профилактикасини самарадорлигини оширишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масаласи мухокама этилди.

16.11.2022 0 Автор Муҳаррир