Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан Урганч туманида жойлашган Шодлик МФЙ, Арбоблар МФЙ, Бўстон МФЙ, Ёшлик МФЙ ва 2-сон умумий ўрта таълим мактабида ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди. Қатнашчиларга тарқатма материаллар тарқатилди. 10.10.2022 0 Автор Муҳаррир Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиклаш тўғрисидаги 84-сонли Қарори ижросини таминлаш мақсадида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан Гурлан туман оила ва хотин-қизлар бошқармаси Билан хамкорликда МФЙ фаоллари иштирокида ўкув- семинар ташкил этилди. Семинарда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликнинг авж олишини олдини олиш йуллари айтиб ўтилди. Шу билан бирга ОИВ инфекциясини юқиш хавфи юқори бўлган гурухлар, ОИВ инфекцияси тўғрисида батафсил тушунтирилди. Урганч туманида жойлашган Уч кўприк МФЙ, Оқ-ариклар МФЙ ва Бешайвон МФЙларда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.