ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
Кабоб истеъмол қилишнинг зарарли тарафлари ҳақида билиб олинг! ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: ⭕️ Аксарият кабоб тайёрловчилар ушбу жараёнда санитария гигиена қоидаларига риоя қилишмайди. ⭕️ Кабобни спиртли ичимликлар билан истеъмол қилиш жигар касалликларига сабаб бўлади. ⭕️ Ётишдан аввал кабоб истеъмол қилинса ошқозонга ортиқча босим тушади. Бу эса безовталикка ҳамда уйқусизликка сабаб бўлади. ⭕️ Яхши пиширилмаган кабоб орқали бевосита паразитларнинг тухумларини юқтириб олишингиз мумкин. ⭕️ Ортиқча миқдорда тузланган кабоб атеросклероз ва юрак ишемик касаллигига ҳамда буйрак тош касаллигига сабаб бўлиши мумкин. ⭕️ Қиймали кабоб таркибига яроқсиз маҳсулотлар қўшилган бўлса, диареяга сабаб бўлиши мумкин ✅Мутахассислар ҳафтасига кўпи билан 1 ёки 2 марта яхши пиширилган кабоб истеъмол қилишга рухсат беришади.