Ташкилот низоми

Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази алохида типдаги Давлат мустақил ихтисослаштирилган юқумли касалликлар тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Марказ ўз фаолияти давомида Ўзбскистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокиминииг қарорлари ва фармойишларига, бошқа конун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

Марказ фаолияти ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, уларни даволаш, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг тенглиги тамойилига асосланади.

Марказнинг мақсад ва вазифалари:

Қуйидагилар марказ фаолиятининг мақсадлари хисобланади:

— аҳолига ОИВ/ОИТС диагностикаси, уни даволаш ва  профилактикаси бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш;

— тиббиёт муассасаларига ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашнинг замонавий усулларини жорий этилишини методик таъминлаш.

Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ОИТСга қарши кураш марказининг асосий вазифалари:

— ОИТСга қарши кураш маркази фаолият кўрсатаётган ҳудудда ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар тарқалишини олдини олишга йуналтирилган профилактика, эпидемияга қарши, диагностика, даволаш тадбирларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ОИВ инфекциясини  лабораторияда диагностика (серология, умумий клиника, клиник  иммунология, ПЦР – ташхис ва биохимия) қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, даволаш-диагностика тадбирлари устидан клиник-лаборатория кузатувини таъминлаш, шунингдек ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликлар диагностикасини амалга оширувчи муассасаларига тиббий ёрдам кўрсатиш;

— ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан уларни диспансер кўригидан ўтказиш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур бўлган даволаш тадбирларини амалга ошириш;

— жорий эпидемиологик вазият мониторингини олиб бориш, ОИВ инфекцияси юқиши интенсивлигига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;

— аҳоли ўртасида ОАВдан кенг фойдаланилган ҳолда режали тушунтириш ишларини олиб бориш.