ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?

25.10.2021 0 Автор Муҳаррир

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?

✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш;
✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш;
✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш;
✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик;
✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш;
✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш;
✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш;
✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир.