ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИ ДАВОЛАШ

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИ ДАВОЛАШ

25.10.2021 0 Автор Муҳаррир

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАРНИ ДАВОЛАШ
ОИВ инфекцияси сурункали касаллик уни бутунлай даволаш имкони хали мавжуд эмас. Шу сабабли беморлар бутун умрлари давомида тиббий ёрдамга мухтож бўладилар. ОИВ билан зарарланган ва ОИТС касаллигига чалинган беморлар барча фуқаролар каби даволаш- профилактика муассасаларида режали шошилинч ёки ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳамма турларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Хозирги кунда бутун дунёда касалликни махсус даволаш усули (ретровирусга қарши терапия) амалиётга тадбиқ қилинган бўлиб, муолажалар натижасида ОИВни юқтирган одамлар умри узаяди, ҳаёт тарзи яхшиланади ва бошқаларга касалликни юқтириш хавфи кескин пасаяди. Бу усул Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган.

РЕТРОВИРУСГА ҚАРШИ ДАВО –УЗОҚ УМР ГАРОВИДИР!
ОИВ инфекцияли беморларни хозирча бутунлай даволашнинг иложи йўқ, айни кунда вирусга қарши таъсир қилувчи махсус препаратлар мавжуд. Натижада инфекция билан зарарланган киши ҳаёти бир неча йилларга узайиши мумкин. ОИВ ретровирусларга мансуб бўлганлиги учун ОИВ инфекциясининг давоси учун қўлланилувчи препаратлар ретровирусга қарши (антиретровирус препаратлари) препаратлар (РВК) давоси РВК-терапия деб аталади.
Биринчи марта 1986 йилда РВК препаратлар пайдо бўлди. Йиллар давомида ўзгариб хозирги кунда ушбу терапияни ЮФРВК — юқори фаолликка эга бўлган терапия деб аталади. Бу бир вақтнинг ўзида камида уч турдаги РВК препаратларини қабул қилиб, вирусга қарши самарали кураш билан изохланади.
РВК терапия ОИТС билан боғлиқ бўлган кўпгина касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва ОИВ инфекцияли шахснинг хаёт тарзини яхшилайди. Ўзбекистонда ОИВ инфекциясини РВКТ билан даволаш давлат томонидан кафолатланади ва бугунги кунда у барча ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан Глобал Жамғарма ва давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига бепул амалга оширилмокда.
РЕТРОВИРУСГА КАРШИ ТЕРАПИЯ (РВКТ) НИМА?
Бугунги кунда ОИВ (одам иммунтанқислиги вируси) билан касалланган шахсни вирусдан бутунлай холи қилувчи дори воситаси мавжуд эмас. Дунёнинг кўп давлатларида ОИВ инфекциясига қарши вакцина ва дори воситасини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда ва яқин йилларда ушбу касалликдан бутунлай холи қилувчи усул яратилиши эхтимолдан йироқ эмас. Бироқ вирусга қарши даволаш усули — ретровирусга қарши терапия мавжуд. ОИВ ретровируслар оиласига мансуб вирус бўлгани учун унга қарши дори воситаларини — ретровирусга қарши препаратлар деб, унга қарши даволаш усулини эса — ретровирусга қарши терапия (РВКТ) деб юритилади. РВКТ вирусни тўлиқ йўқ қилмаса ҳам, унинг бемор организмида кўпайиб боришига йўл қўймайди, яъни унинг таьсирида қонда вируслар сони камайиб, иммунитет кучаяди, вирусга қарши курашувчи хужайраларнинг (СД4) сони ортиб, беморнинг аҳволи яхшиланиб боради. РВҚТ ОИВ инфекцияли шахсни соғлом ҳаёт кечириши ва узоқ умр кўришига имкон яратади. РВКТ уч ва ундан кўп дори препаратларини қўшиб қабул қилишдан иборат.
Нима учун РВКТ уч ва ундан кўп дори препаратларидан иборат бўлади?
Агар бемор фақат битта дорини қабул килса, ОИВ уни дарров таниб қолади ва ундан осон химояланади, яъни чидамлиликни ўрганиб олади ва оқибатда унга дори таьсир қилмай қўяди. Ундан қочишнинг ягона усули, яьни чидамлилик ривожланмаслиги учун беморга уч ва ундан кўп дори препаратлари бир вақтда берилади (бу РВКТ қабул қилиш схемаси дейилади), чунки ҳар бир дори, вирус кўпайишининг турли босқичларида таъсир қилади.
РВКТ ОИВ инфекцияли шахсда турли ёндош касалликларни келиб чиқишини олдини олиб, беморнинг яшаш сифатини яхшилайди. Агар РВКТнинг бирор дорисини қабул қилишда узилиш бўлса, вируснинг дориларга нисбатан чидамли бўлган турини пайдо булишига олиб келиши мумкин ва натижада конда вируслар сони
камаймайди. Бу эса олиб борилаётган даволашнинг самарасиз бўлишини ва турли ёндош касалликлар пайдо бўлиши хавфини юзага келтиради.
РВК препаратлар қандай таъсир қилади ва РВКТ ни қачон бошлаган маъқул.

ОИВ одамни турли хил касалликлардан химоя килувчи иммунитет тизимини шикастлайди. Одам танасига ОИВ тушгандан кейин иммунитет тизимининг хужайраси-СД4 лимфоцитларни касаллантиради. Айни шу ҳужайралар одам организмини турли юқумли касалликлар ва вируслардан ҳимоя қилишга масъул хисобланади. Вирус ушбу хужайраларнинг ичига кириб олиб, уни ўзига буйсундиради ва СД4 хужайралар янги вирусларни ишлаб чиқара бошлайди. Бу вируслар эса ўз навбатида янги СД4 лимфоцитларни зарарлайди. Бунинг натижасида, ОИВ билан касалланган одамнинг иммунитет тизимининг кучи йилдан-йилга пасая боради ва маълум вақтдан сўнг РВКТни бошлаш лозим бўлади. Шифокор СД4 ҳужайраларининг сонига қараб иммунитет тизимининг ҳолатига баҳо беради. Бу ҳужайраларнинг сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ҳар бир ОИВ билан яшовчи шахслар вақти-вақти билан қон топшириб, СД4 хужайраларининг миқдорини билиб бориши керак. ОИВ билан яшовчи шахсларнинг аҳволига баҳо берувчи яна бир кўрсаткич — бу организмдаги вируслар юкламаси (ВЮ) яъни 1 мл қондаги вируслар сони. Вируслар сони қанча кам бўлса, шунча яхши. Агар, Сизда
1 мл қонда СД4 хужайраларнинг сони 350 тадан кам бўлса-бу РВКТ ни бошлаш вақти келди дегани. Бундай вазиятда ОИТСга қарши кураш марказидаги шифокорларга мурожаат килиб, даволашни бошлош борасида маслаҳатлашиб олиш зарур. РВКТ беморга касалликнинг юқиш йўлидан қатъий назар самарали даволаш усули хисобланади.
РВҚТ дориларини бемор бутун ҳаёти давомида ичиб юриши керак. Бу дорилар фақат ОИТСга қарши курашиш марказлари врачлари томонидан буюрилади. Аммо дорини ичиш бўйича қарорни беморнинг ўзи қабул қилиши керак. t.me/xvoits