ОИВ инфекцияси касаллигини юқтирганлик учун жавобгарлик белгиланган.
30.12.2020📖Эслатма: “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ва Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш ҳамда касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ инфекцияси касаллигини юқтирганлик учун жавобгарлик белгиланган.