ОИВ инфекцияси/ОИТСни даволаш мумкинми?

ОИВ инфекцияси/ОИТСни даволаш мумкинми?

29.12.2020 0 Автор Муҳаррир

Бугунги кунда ОИВ билан касалланган шахсни вирусдан бутунлай холи қилувчи дори воситаси мавжуд эмас.
Бу борада дунё тиббиёти бироз ожизлик қилиб турибди. Бунга сабаб вируснинг ўта ўзгарувчанлигидир. Дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу инфекцияга қарши вакцина ва дори воситасини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Яқин йилларда бу касалликдан бутунлай холи қилувчи дори воситалари яратилиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Қувонарли томони шундаки, бугунги кунда ОИВ инфекциясини юқтирган одамнинг умрини соғлом одамнинг умричалик узайтириш мумкин. Бунинг учун вирусга қарши даволаш усули – ретровирусга қарши терапия мавжуд. ОИВ ретровируслар оиласига мансуб вирус бўлгани учун унга қарши дори воситаларини ретровирусга қарши препаратлар деб, унга қарши даволаш усулини эса ретровирусга қарши терапия (РВҚТ) деб юритилади. РВҚТ вирусни тўлиқ йўқ қилмаса ҳам, унинг бемор организмида кўпайиб боришига йўл қўймайди, яъни унинг таъсирида қонда вируслар сони камайиб, иммунитет кучаяди, вирусга қарши курашувчи ҳужайраларнинг (СД4) сони ортиб, беморнинг аҳволи яхшиланиб боради, ОИВ инфекцияли шахс­ни соғлом ҳаёт кечириши ва узоқ умр кўришига имкон яратади,
бу муолажалар натижасида беморнинг ҳаёт тарзи яхшиланиб, иш қобилияти тикланади ва бошқаларга юқиш хавфи бирмунча пасаяди.

КАСАЛЛИККА ЧАЛИНМАСЛИКНИНГ БИРДАН БИР ЙЎЛИ БУ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИШДИР!