Урганч Давлат Университети мактабгача таьлим факултети талабалари иштирокида вилоят ОИТСга карши кураш маркази мутахассиси Г.Атаева томонидан 1 декабр — Бутунжахон ОИТСга карши кураш кунига багишланган «Тенглашиш вакти» шиори остида таргибот тадбири утказилди. 02.12.2022 0 Автор Муҳаррир 2022 йилнинг 30 ноябр куни Мухаммад Замахшарий номидаги Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона марказида «1-декабр Бутунжахон ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан “Тенглашиш вақти” шиори остида адабий-мусиқий кеча тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлими мудираси Б.Б.Ходжаханова, Ш.С.Атаханов шифокорлари, Мухаммад Замахшарий номидаги Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона марказининг ходимлари, вилоят Халқ таълими бошқармасининг ходимлари, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими ходимлари хамда Урганч шаҳар 7-сон умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари хам қатнашдилар. Урганч шахар 7-сон умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари ўзларининг саҳна кўринишидаги “Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз. Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзуси остида тайёрланган ва саҳналаштирилган абадий-мусиқий чиқишларини намойиш этдилар. Urganch tumani G‘alaba mahallasida joylashgan 31-son maktabda maktab hamshirasi G.Matyaqubova, psixolog D.Jamolova, ChQBT rahbari G‘.Ischanov, yoshlar yetakchisi J.Saatbayev va valontyor yoshlar ishtirokida «Biz OITSga qarshimiz» shiori ostida o‘quv seminar mashg‘ulotlari bo‘lib o‘tdi.