Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан  “1 декабрь – бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан  “1 декабрь – бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

29.12.2020 0 Автор Муҳаррир

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

          Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан  “1 декабрь – бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан  “Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий масъулият” шиори остида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  тадбирлар ўтказилди. Вилоят ҳалқ таълими бошқармаси билан ўтказилган тадбирда  ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекцияси касаллиги, гиёҳвандлик  каби салбий иллатларнинг оқибатлари тўғрисида ва касалликнинг олдини олиш йўллари тўғрисида марказ мутахассислари томонидан маълумотлар берилди, тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилар вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар, шунингдек хомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сана муносабати билан вилоят ОИТСга қарши кураш маркази тиббий ходимлари томонидан жойларда  ОИВ инфекцияси касаллиги профилактикаси мавзусида маърузалар, сухбатлар ўтказилиб тадбир иштирокчиларига касаллик профилактикасини акс эттирувчи буклет ва эслатмалар тарқатилди.

#тадбирлардан фотолавхалар