ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари «1-декабрь Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан Урганч халқаро Аэропортида, Урганч темир йўллари вакзалларида ва ахоли гавжум жойларида телевидения, бошқа оммавий ахборот воситалари вилоят ИИБ ходимлари, Миллия Гвардия ходимлари ва бошқа мутассади идора, ташкилотлари билан биргаликда тарғибот ишлари олиб бориб, тарқатма материаллар тарқатилди ва акциялар ўтказиб тезкор-экспресс усулида ОИВ инфекциясига текшириш ишлари олиб борилмоқда ахолини ОИВ инфекцияси юзасидан хабардорлиги оширилмоқда, бу ишлар келгусида доимий давом эттирилишини марказ ходимлар томонидан билдирилмоқда