Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Хоразм вилоят мусиқали драма театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали, эл ҳурматига сазовор бўлган врач ва ҳамширалар, ТТА Урганч филиали профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ талабалари, санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев соҳа вакилларини байрам билан қизғин табриклади. Бир гуруҳ соҳа фидойилари Хоразм вилоят ҳокимининг, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Байрам муносабати билан санъаткорлар ва ТТА Урганч филиали талаба ёшлари иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

16.11.2022 0 Автор Муҳаррир