ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ва Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Соғлом она ва бола–жамият таянчи” давлат гранти доирасида 2022 йил 20 апрел куни Урганч туманидаги 27-сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари орасида соғлом турмуш тарзи ва ОИВ-инфекцияси/ОИТСни олдини олиш тўғрисида тарғибот ишлари ўтказилди. “Соғломлаштириш хона”сида поликлиникага мурожаат этган аҳолига-шахсий гигиена воситалари билан фойдаланиш, рационал овқатланишга риоя қилиш, жисмоний ва спорт билан шуғулланиш бўйича савол-жавоблар ўтказилди. Мутахассислар ва оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари томонидан маҳалла аҳолига қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди ва оммавий ахборот воситалари тарқатилди.