Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли қарори ҳақида, шунингдек Хоразм вилоят хокимининг 28.02.2022 йилдаги 90-12-0-Q/22-сонли қарори ва 2022 йил 05 февралдаги 4-670 сонли Ўзбекситон Республикаси Президентининг “Инсон қадрини улуғлаш ва Фаол махалла йили”да амалга оширишга оид дастури тўғрисидаги нутқи юзасидан вилоятнинг барча ахоли қатламлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил давомида олиб борилган чора-тадбирлар қўшма режасига асосан 2022 йил 28 март куни Тупроққалъа тумани тупроққалъа касб-хунарга ўқитиш маркази, 2-сон касб-хунар мактаби, Ёшлик МФЙ, 2-сон умумий ўрта таълим мактабида ОИВ инфекцяиси олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, бунда 60та буклетлар тарқатилди. Профилактик ишлар вилоятнинг барча шахар ва туманларида давом эттирилади.

31.03.2022 0 Автор Муҳаррир