Қайси биологик суюқликлар ОИВ инфекциясини юқишида  хавф омили ҳисобланади?

Қайси биологик суюқликлар ОИВ инфекциясини юқишида хавф омили ҳисобланади?

30.12.2020 0 Автор Муҳаррир

ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамнинг қуйидаги биологик суюқликларида вирус юқори концентрацияда учрайди:

• қон;
• эркаклар ва аёллар жинсий аъзолари суюқликлари;
• она сути.
Қолган биологик субстратларда одамнинг иммунтанқислик вируси (ОИВ) юқиши учун етарли бўлмаган концентрацияда бўлади. Шу сабабли сўлак, тер, бурундан оқадиган суюқлик, балғам, кўз ёши, пешоб, нажас ва қусуқ моддаларида (таркибида қон бўлмаса) вирус юқиш хавфи йўқ. Бироқ ушбу суюқликларга кўзга кўринарли даражада қон аралашган бўлса, улар потенциал ҳавфли ҳисобланади.