Қон биокимёвий таҳлили нималар ҳақида маълумот беради? 🩸 Қоннинг биокимёвий таҳлилида умумий оқсил, гемоглобин, глюкоза, креатинин, холестерин каби кўрсаткичлар текширилади. Ушбу кўрсаткичлар меъёрдан камайиши ёки кўпайиши организмдаги маълум бир ўзгаришлардан дарак беради. 📍 Масалан, қондаги умумий оқсил миқдори кўпайиши организмда инфекция мавжудлигидан ёки артрит, ревматизм, саратон касаллиги хавфи юқори эканлигидан далолат беради. 📍 Глюкоза кўрсаткичи эса организмдаги умумий углевод алмашинувини ифодалайди. Унинг кўпайиши қандли диабет, эндокрин тизим касалликлари, жигар, буйрак шикастланишлари, миокард инфарктидан дарак беради.

09.11.2022 0 Автор Муҳаррир