Бугунги кунда Хоразм вилоятида 8 та Ишонч хона фаолият юритмоқда. Ушбу Ишонч хоналар Урганч шаҳар, Тупроққалъа, Хазорасп, Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Хива туман тиббиёт бирлашмалари қошида ташкил этилган бўлиб, мазкур ишончхоналарда ишловчи тиббиёт ходимлари ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳга мансуб шахслар ўртасида касалликни олдини олиш, ушбу шахсларни ОИВга тестдан ўтказиш ва профилактик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан таъминлаш, ушбу шахсларни тор доирадаги тиббиёт мутахассислари кўригига йўналтириш каби вазифаларни бажариб келишмоқда.