❗️В витамини етишмаслигининг белгилари ⚫️ Кўз остидаги доғли доиралар. ⚫️ Оғиз бурчакларида қуруқлик ва ёриқлар. ⚫️ Сурункали ҳолсизлик. ⚫️ Энергия етишмовчилиги. ⚫️Тери муаммолари. ⚫️ Анемия. 15.07.2024 0 Автор Муҳаррир Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 29.02.2024йилдаги «ДПМларда ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш холатларининг олдини олиш тўғрисида»ги 64-сонли буйруғи ижроси юзасидан вилоят ДПМда янги ишга кабул килинаётган ўрта тиббий ходимларни ОИВ инфекцияси бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мажлислар залида Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг тренерлари Б.Б.Ходжаханова ва М.Бобожановларлар томонидан ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулоти ўтказилиши олдидан хамда машғулотдан кейин қатнашувчиларга тест саволлари билан сўровнома ўтказилди. Ахборот материаллари тарқатилди. 2024 йил 11 июл куни Янгиариқ туман Таган қишлоғида жойлашган 59-сонли ОП худудидаги ахоли ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан акция ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Акция давомида ахоли ўртасида ОИВ инфекцияси, ВГВ,ВГС ва Захм касалликларига бепул равишда экспресс тест усулида текширилди. Тарғибот тадбирлари давомида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида маъруза ва сухбатлар ўтказилди ва тарқатма материаллари тарқатилди.