Бировнининг муаммоси деманг!!!

Бировнининг муаммоси деманг!!!

13.01.2021 0 Автор Муҳаррир

У портфелини қўлтиғига қистирганча совуқ қотиб ишдан қайтарди. Уйи яқинига келганида йўл четида қулфлоғлиқ янги велосипед ва уни ўғирлашга уринаётган ёшгина йигитга кўзи тушди. Шунда уни ҳаёлига ўғрини тутиб ички ишлар ҳодимларига топшириш фикри келди. Аммо, иккинчи ўйда у бу фикридан қайтди. Ростда, бир бегонани велосипеди учун ўғрини тут, ички ишлар идорасига олиб бор, қоғозларга ёз-чиз. У кўрмасликка олиб уйи томон қайрилиб кетди. Уйига киргач уни биринчи бўлиб мактаб ёшидаги катта ўғли қаршилади:
— Салом дадажон, ҳозир сизга бир нарса кўрсатаман! — Ўғилчаси шундай деди-ю, чиқиб кетди. Бироз ўтиб эса ҳафсаласи пир бўлиб уйига қайтиб кирди.
— Ҳа ўғлим нима бўлди?
— Эх, шунча вақт берган пулларингизни йиғиб юрардим, бугун эса ўша пулларга янги велосипед сотиб олгандим, ўғирлаб кетишибди — деб мўлтираганча йиғлаб юборди ўғли.

Атрофимизда кечаётган воқеликка бепарволик, лоқайдлик хиси билан қараш, ҳикоядаги сингари оқибатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Ушбу кичик ҳикоя замирида ғоятда улкан маъно акс этган, хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда касалликларни олдини олиш, айниқса ОИВ инфекцияси касаллигига қарши курашиш фақат тиббиёт ҳодимларининг вазифаси десангиз, адашасиз!
Бепарво бўлманг, ёшлар тарбияси, уларининг бўш вақтини қаерда ва қай тарзда ўтказаётганлигини назардан четда қолдирманг, «бир болага етти қўшни ота-она» — деган нақл бор доно халқимизда, бировнинг муаммоси деб қўл силтаб қўйманг!