Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ▪️ Соғлом саҳарлик учун тавсиялар: Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим. Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари: 2 бурда нон, сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум, тўғралган сабзавотлар, пишлоқ ёки сут маҳсулотлари, чой, етарлича сув ичишни унутманг. ▪️ Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар: Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади. Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: уйда пиширилган сабзавотли шўрва, яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат, фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари), печда пиширилган товуқ, кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. ❗️Таркибида катта миқдорда туз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг: сосиска, қайта ишланган ва тузланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, тузланган бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газак маҳсулотлар, турли хил тайёр крекер, салат, соус (майонез, кетчуп, хантал).

24.03.2023 0 Автор Муҳаррир