Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази, Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Қўшкўпир туман 25-сон умумий ўрта таълим мактаби иштирокида «1-декабрь Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни” бағишланган “ Тенглашиш вақти” шиори остида жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қўшкўпир тумани 25 сон умумий ўрта таълим мактаби спорт майдонларда ”Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз,ОИТСга қаршимиз” шиори остида мини футбол, спортнинг шахмат, бадий гимнастика, волейбол турлари бўйича ёшлар ўртасида мактаб биринчилиги мусобақалари ташкиллаштирилди. Тадбир иштирокчиларга Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б. Ходжаханова ОИВ-инфекцияси/ОИТС олдини олиш туғрисида маъруза ўтказди, иштирокчиларга буклет ва эслатмалар тарқатилди. Тадбир юқори савияда кўтаринки руҳда ўтди.

02.12.2022 0 Автор Муҳаррир