Хоразм вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йилнинг 9 августдаги 2/3540 сонли кўрсатма хати ҳамда вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг 2022 йилнинг 10 августдаги 119-И сонли буйруғига асосан 2022 йилнинг 9 сентябр куни Хива шаҳар “Нуриллабой” истирохат боғида барча вилоят даволаш профилактика муассасаларининг мутахассислари томонидан Хива шаҳар ва туман аҳоли орасида тиббий кўрик ўтказилди, ушбу тадбирда марказ мутахассислари хам иштирок этиб аҳоли орасида ОИВ инфекцияси/ОИТСни олдини олиш бўйича санитария тарғибот ишлари олиб борилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. Ахоли ўртасида 119 та ихтиёрий равишда экспресс тест “аноним” тарзда ОИВга текширилди ва тестдан олдинги ва кейинги маслахатлар берилди.

10.09.2022 0 Автор Муҳаррир