Шахс ўзида ОИВ инфекция бор ёки йўқлигини билиш мақсадида шахсий маълумотларни ошкор қилмасдан — аноним тарзда текширилиши мумкинми?

Шахс ўзида ОИВ инфекция бор ёки йўқлигини билиш мақсадида шахсий маълумотларни ошкор қилмасдан — аноним тарзда текширилиши мумкинми?

29.12.2020 0 Автор Муҳаррир

Шахс ўзида ОИВ инфекция бор ёки йўқлигини билиш мақсадида шахсий маълумотларни ошкор қилмасдан — аноним тарзда текширилиши мумкинми?

Жавоб:
Ҳа мумкин, вилоятимиз фуқаролари вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ташкил этилган «Аноним хона»си ҳамда Хива, Қўшқўпир, Шовот, Гурлан, Боғот, Хазорасп туманлари, Питнак ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошидаги «Ишонч хона»ларига ташриф буюриб, ОИВ/ОИТС масалалари бўйича малакали мутахассислар маслаҳатини олишлари, шахсини сир тутган ҳолда (аноним тарзда — 18 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этмасдан ихтиёрий равишда ОИВга бепул тестдан ўтишлари мумкин. ОИВ инфекцияси бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган қон тахлили натижасидан қатъий назар шифокор томонидан сир тутилиши кафолатланади.
Айтиш муҳимки, мазкур тиббий муассасаларга мурожаат этган шахсларнинг исми, шарифи сир сақланади ва ихтиёрий равишда лаборатория текширувидан бепул ўтишлари учун барча шароитлар яратилган.