Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги,” Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарори ижросини таминлаш мақсадида, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилоят бўлими билан хамкорликда волонтерлар тайёрланди. Улар томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида, ОИВ инфекциясини юкиш йўллари, олдини олиш ҳамда ОИВ инфекциясини юқиш хавфи юқори бўлган гурухлар тўгрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

09.11.2022 0 Автор Муҳаррир