Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вирус келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва Ёшлар ишлар агентлиги Гурлан туман бўлими билан хамкорликда ёшлар ўртасида «Саломатлик волонтёрлари» тайёрлаш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди. Семинарда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлим санитария врачи Ш.С.Кучкарова томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекциясини олдини олиш тўғрисида айтиб ўтилди ва иштирокчиларга тарқатма материаллар буклет ва эслатмалар тарқатилди.

28.02.2023 0 Автор Муҳаррир