Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддасига асосан, била туриб, бошқа шахсни ОИВ инфекцияси/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ инфекцияси/ОИТСни юқтириш — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. — Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. — Барча — Қонун олдида бирдек жавобгар, жиноятга-жазо муқаррар!

03.06.2022 0 Автор Муҳаррир