✔️ЖИНСИЙ АЛОҚА ЙЎЛИ БИЛАН ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯЛАР (ЖАЙБЮК)🔰

✔️ЖИНСИЙ АЛОҚА ЙЎЛИ БИЛАН ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯЛАР (ЖАЙБЮК)🔰

30.12.2020 0 Автор Муҳаррир

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ЖАЙБЮКлар ОИВ/ОИТСга чалиниш хавфини бир неча баробаргача орттиради. Жинсий алоқа орқали юқадиган 20 дан зиёд касалликлар мавжуд.
ЭНГ КЎП ТАРҚАЛГАНЛАРИ:
Захм, сўзак, трихомониаз, қовуқ бити, хламидиоз ва бошқалар.
ЖИНСИЙ АЛОҚА ЙЎЛИ БИЛАН ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯЛАРНИНГ БЕЛГИЛАРИ:
✔️Пешоб пайтидаги қичиш ва ачишиш;
✔️Жинсий аъзолардан йирингли ажралмалар ажралиши;
✔️Жинсий аъзоларда яра ва тошмалар пайдо бўлиши;
✔️Қорин пастки қисмида оғриқ қўзғалиши;
✔️Ҳайз циклининг бузилиши;
✔️Аёл ва эркаклардаги бепуштлик;
⚪️ Кўп ҳолларда ЖАЙБЮК белгиларсиз давом этади. Киши ўзининг беморлигини билмаган ҳолда жинсий ҳамроҳига инфекцияни юқтириши мумкин.
⚪️ Агар ЖАЙБЮКлар юқдимикин деган шубҳа, гумонлар Сизга тинчлик бермаса, албатта шифокорга мурожаат қилинг. Инфекцияни аниқлаш ва шунга қараб даволаш фақат шифокорнинг вазифаси.
ЎЗИНГИЗЧА ДАВОЛАНИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНМАНГ!