Skip to the content
13.05.2023 йил вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида хамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси президентининг 20.01.2023 йилдаги «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14 сонли қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонла қарорини ижроси бўйича идоралараро ишчи гурухнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
18.05.2023
Автор
Муҳаррир
❗️ЖССТ камқонлик касаллигига қарши дастур ишлаб чиқди 📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. 🗂 Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ушбу хасталикка қарши ўзининг илк комплекс дастурини тақдим этди. 🔬 Қон таркибида темир моддасини ўз ичига олган ва унга қизил тус берувчи мураккаб оқсил – гемоглобин моддаси бутун тана бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Агар гемоглобин етишмовчилиги кузатилса, организмда кислород танқислиги юзага келади. Оқибатда бу ҳолат турли касалликларнинг ривожланишига йўл очади. 🩺 Беморларда камҳаракатлик, чарчоқ, уйқучанлик, иштаҳасизлик ҳамда вазн етишмаслиги кузатилади. Тери оқариб, тирноқлар ва сочлар мўртлашади. Тил яллиғланиб, оғиз атрофида юзаки яралар пайдо бўлади. 🔎 Асаб тизими фаолияти бузилади, тез-тез бош айланиши, оғриши, қулоқларда шовқин кузатилади. Хасталикнинг оғир ҳолатларида эса ҳушдан кетиш, тахикардия, нафас қисиш қайд этилиши мумкин. ▶️ Мутахассислар хулосасига кўра, камқонликнинг энг кўп тарқалган сабабларидан бири организмда темир моддаси етишмовчилигидир. 🍱 Шу сабабли ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган дастур соғлом овқатланиш, хасталикни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш, витамин ва микроэлементлар қабул қилиш, аҳолининг ушбу касаллик тўғрисида хабардорлигини ошириш каби тавсияларни ўз ичига олган. ‼️ Ўз навбатида, бу борада ҳукуматлар, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш лозимлиги эслатиб ўтилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.