2022 йилнинг 30 ноябр куни Мухаммад Замахшарий номидаги Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона марказида «1-декабр Бутунжахон ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан “Тенглашиш вақти” шиори остида адабий-мусиқий кеча тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МПваЭҚИТЭ бўлими мудираси Б.Б.Ходжаханова, Ш.С.Атаханов шифокорлари, Мухаммад Замахшарий номидаги Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона марказининг ходимлари, вилоят Халқ таълими бошқармасининг ходимлари, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими ходимлари хамда Урганч шаҳар 7-сон умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари хам қатнашдилар. Урганч шахар 7-сон умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари ўзларининг саҳна кўринишидаги “Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз. Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” мавзуси остида тайёрланган ва саҳналаштирилган абадий-мусиқий чиқишларини намойиш этдилар.

02.12.2022 0 Автор Муҳаррир