2022 йил 20 август куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази Узбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Хоразм вилоят ташкилоти хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузурудаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-кувватлаш жамоат фондининг “Хоразм вилояти Янгиариқ, Қўшкўпир ва Янгибозор туманларида соғлом авлодни тарбиялаш, ирсий, юқумли ва онкологик касалликларни олдини олиш” мавзусидаги ижтимоий буюртма лойиҳаси бўйича Янгиарик туманидаги спорт мажмуасида « Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз, ОИТСга қаршимиз» шиори остида спорт мусобака ўтказилди..Ушбу спорт тадбирда ёш спортчилар томонидан кураш,спортнинг стол тенниси, мини-футбол турлари буйича машгулотлар утказилди.Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш,гиёхвандлик ва ОИТСни олдини олиш мавзусида кенг тарғибот ишлари ўтказилди. Спорт турдаги ғолибларга ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

29.08.2022 0 Автор Муҳаррир