04.04.2022 0 Ўзбекистон Республикаси президентининг 18.03.2022 й. куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқатда кўрилган масалалари юзасидан 28.03.2022 й. куни бўлиб ўтган йиғилишдаги топшириқлар бўйича Шовот тумани Чўқли қишлоғи Манақ махалласи 2-сон касб ҳунар мактаби, 55-сон ойлавий поликлиникада вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш юзасидан маъруза ўтказилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. Автор Муҳаррир
04.04.2022 0 Ўзбекистон Республикаси президентининг 18.03.2022 й. куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқатда кўрилган масалалари юзасидан 28.03.2022 й. куни бўлиб ўтган йиғилишдаги топшириқлар бўйича Шовот туман ИИБ ходимлари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врач ўринбосари О.О.Очилов томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш юзасидан маъруза ўтказилди. Автор Муҳаррир
02.04.2022 0 АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ Вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари учун амалий семинар ташкил қилинди. Семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Эргаш Рўзимов олиб борди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Расулов иштирокчиларни соҳага доир қонунчиликдаги янгиликлар, Президент фармон ва қарорлари билан таништирди. Семинар давомида хусусий тиббий муассасаларда шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш, ОИВ инфекцияси ва гепатитнинг В,С,Д турлари профилактикаси, соҳага замонавий тиббий жихозларни татбиқ этиш ва қўллаш, хусусий тиббиёт муассасаларида учрайдиган хато-камчиликлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Семинар давомида янги замонавий тиббиёт буюмлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Автор Муҳаррир