30.07.2022 0 “ОИВ инфекцияси/ОИТС касалликни тарқалишида” жиддий эьтиборни қаратиш лозим бўлган даври- “Ойна даври”. “Ойна даври”-бу нима?, Бу серонегатив, сероконверсион давр ҳисобланади ойна даврида-инфекцион aгенти (бошқа юқумли касалликлар каби virus, бактерия ва бошқалар.) аллақачон танага кирган ва кўпайиб бораётган бўлиб, бироқ беморнинг қонида Антителалар ҳали пайдо бўлмаган давр ҳисобланди. ОИВ тест-ИФА синамалари танадаги вирусни аниқламайди. Улар фақат Антителар ёки антигентларнинг мавжудлигини аниқлашлари мумкин (Антитела-бу танадаги бегона молекулаларнинг пайдо бўлишига жавобан иммунитет тизими ишлаб чиқарадиган оқсил. Антиген-бу бегона генетик маълумотни олиб юрадиган молекуляр компонент). Организм мос равишда virus тушиши билан турлича таъсир қилади ва турли даврларда 2 ҳафтадан-6 ойгача Антителалар ишлаб чиқаришни бошлайди. Антигенлар танада дарҳол пайдо бўлади, аммо уларнинг концентрацияси шунчалик паст бўлиши мумкинки, тест уларни аниқлай олмайди ва бу даврда одам ОИВ тестининг салбий натижасини олади. Шу билан беморлар ўзида ОИВ инфекциясни юқтиришмаган деб ҳисоблашади, бироқ бу энг катта хато бўлади, чунки организмда ОИВ вируслари мавжуд улар кўпайиш жараёнида. Шундай қилиб, бу давр “Беморга касаллик юқтиргандан антителаларнинг пайдо бўлишигача бўлган вақтни – “Ойна даври”деб номланади. Шунинг учун шифокорлар танада ОИВ мавжудлигини аниқлаш учун тестни бир неча марта ўтказишни маслаҳат беришади – “Инсон касаллик юқитириши мумкин бўлган пайтдан- 2 ой ва 6 ой ўтгунга қадар”. Шуни эсда тутиш керакки, Сизнинг тестларингиз “Манфий” натижани кўрсатса ҳам, лекин Сиз ОИВ билан касалланмаган деб гумон қилинсангиз ҳам, тестингизнинг якуний натижаси бўлгунча жуда эҳтиёт бўлишингиз керак. Чунки вирус танада яшаши ва ривожланиши, қон ва секрецияларда бўлиши мумкин ва одам нафақат ташувчиси, балки касалликнинг потенциал тарқатувчиси ҳам бўлиши мумкин. Агар Сиз ОИВ билан касалланган деб гумон қилинсангиз, энди Сизнинг жавобгарлигингиз борлигини тушунишингиз ва билишингиз керак, чунки Сиз яқин одамларга юқтиришингиз мумкин. Бироқ бир мунча вақт ўтгач, қўрқувлар беҳуда бўлиб чиқса ва ОИВ тести “Манфий” бўлиб чиқса ҳам кўрилган чоралар ортиқча бўлмайди, чунки шу тарзда Сиз бошқа жиддий касалликлар билан юқтириш эҳтимолини минималлаштирасиз! Соғлиғингизни сақлашга ва Сизга яқин одамларнинг касал бўлишига йўл қўймасликка ёрдам берадиган оддий профилактика воситалари ҳақида эслаш ҳар доим муҳимдир! Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачнинг Эпидемиология масалалар бўйича ўринбосари О.О.Очилов. Автор Муҳаррир
29.07.2022 0 ҚОН БОСИМИ: НЕЧА ЁШДА МЕЪЁР ҚАНЧА? 1-12 ойгача — 90/60: 1-5 ёш — 95/65: 6-13 ёш — 105/70 : 14-19 ёш — 117/77 : 20-24 ёш — 120/79 : 25-29 ёш — 121/80 : 30-34 ёш — 122/81 : 35-39 ёш — 123/82 : 40-44 ёш — 125/83 : 45-49 ёш — 127/84 : 50-54 ёш — 129/85: 55-59 ёш — 131/86 : 60-64 ёш — 134/87 🔶Эслатиб ўтамиз, баъзи инсонлар учун қон босимининг меъёри ушбу маълумотлардан фарқ қилиши мумкин! Автор Муҳаррир
28.07.2022 0 “Ўзбекистон темир йўллари йўловчи”АЖ Хоразм филиали ва Урганч халқаро аерапортида Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимилари томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида йўловчиларга тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
27.07.2022 0 Иссиқ уриши белгилари.❗️ Аномал иссиқларда ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, кўчага беҳудага, бош кийим ва ёки соябонсиз чиқманг! Автор Муҳаррир
26.07.2022 0 25.07.2022 й. куни Урганч шахар 3-сон «Маърифатчи» МФЙда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази санитария врачи Ш.Кучкарова томонидан ОИВ инфекцияси олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллар тарқатилди. Автор Муҳаррир
26.07.2022 0 САЛОМАТЛИКНИНГ ТЎРТ ҚОИДАСИ 1. ҚЎЛИНГИЗНИ ТЕЗ-ТЕЗ СОВУН БИЛАН ЮВИБ ТУРИНГ. Уйингизгни дезинфецсия қилиб туринг. 2. МАСОФА ВА ОДОБГА РИОЯ ҚИЛИНГ. Вируслар касал одамдан соғлом одамга ҳаво томчилари орқали юқади, шунинг сухбатдошдан камида 1,5 метр масофани сақлаш керак. 3. СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚЎЛЛАНГ. Соғлом турмуш тарзи тананинг инфекцияга чидамлилигини оширади. 4. НАФАС ОЛИШ ОРГАНЛАРНИ ТИББИЙ НИҚОБ БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ. Профилактика воситалари орасида ниқоб — алоҳида ўринда тутади, бунинг натижасида вирус тарқалиши чекланади. Автор Муҳаррир
25.07.2022 0 🔻Қонни кўпайтирувчи маҳсулотлар 🥕 Сабзи шарбати. Агар сиз ҳафтасига 3-4 марта бир стакан сабзи шарбати ичсангиз, натижаси дарров сезилади. Бир стакан шарбатга тахминан 500 грамм сабзи тўғри келади. 🍓Қулупнай. Табиийки, янги мевалар энг яхши натижа беради. Лавлаги. Уни майдалаш ёки лавлаги шарбати қилиш мумкин. 🫒 Наъматакни асал билан бирга дамлама қилиб ичиш нафақат иммунитет ва умумий ҳолсизликни, балки гемоглобинни оширишга ҳам хизмат қилади. 🍎 Олма ва гречкани кундалик рационимизга киритишимиз керак. Автор Муҳаррир
23.07.2022 0 Nima uchun och qoringa suv ichish kerak. Ertalab och qoringa suv ichish tavsiya etiladi. Bu qandli diabet, semizlik, gormonal muvozanat, artrit, aritmiya, migren, buyrak yetishmovchiligi kabi kasalliklardan xalos bo’lishga yordam beradi. Ro’yxatni uzoq vaqt davom ettirish mumkin — sizga ma’lumki, barcha ichki organlar oshqozon-ichak traktining to’g’ri ishlashiga bog’liq. Oshqozon va ichaklar sog’lom bo’lsa, boshqa kasalliklar orqaga chekinadi! Ertalab bir stakan suv ichaklarni tozalashga, oshqozon osti bezi va oshqozon ishini normallashtirishga yordam beradi. Автор Муҳаррир
22.07.2022 0 Ичакларни тозалаб туриш керак! Қатиқ ва гречка уни ичак ва қон томирларни тозалайди, метаболизмни ва ошқозон ости бези ишини нормаллаштиради, қондаги глюкоза миқдорини пасайтиради. Қон томир ва ичакларни тозалаш учун рецепт: — бир ош қошиқ гречкани ун ҳолатига келгунича кофе майдалагичда майдаланилади. — гречка унини бир стакан кефирга қўшиб, музлатгичга қўйилади. 🥛 Ерталаб овқатдан ярим соат олдин, ҳона ҳароратига кирганда, стаканни тўлиқ ичилади. Ушбу курс давомийлиги 14 кун. Автор Муҳаррир