Месяц: Август 2022

04.08.2022 0

ССВ: Шифокорлар учун интернатурага қабул эълон қилинди Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни бир йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура)га қабул параметрлари тасдиқланди. Буйруққа кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда – ташкилотларнинг расмий веб-сайтлари орқали 25 август – 10 сентябрь кунлари (шу куни ҳам) амалга оширилади. Интернатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир шифокорга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва тест синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилади. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ажратилган қабул режаси доирасида туманлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда умумий амалиёт шифокорларини танловда иштирок этиш учун жалб қилиш вазифаси юклатилди. Жорий йилда интернатурага жами 540 та давлат грантлари асосидаги мақсадли қабул ўринлари ажратилган бўлиб, уларга 20 турдаги ихтисослик бўйича мутахассислар қабул қилинади. 2022/2023 ўқув йилида бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари(интернатура)да ўқув жараёни жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Автор Муҳаррир