16.11.2022 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими врачи Ш.С.Атаханов томонидан Хоразм вилояти МИБ ҲЧ харбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази курсантлар ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биносида 2022 йил 14 ноябрь куни Идоралараро ишчи гурухи кенгаши ўтказилди. Кенгашда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли ҳамда Хоразм вилоят хокимининг 2022 йил 28 февралдаги 90-12-Q/22-сонли Қарори ижроси юзасидан “Йўл харитаси”да белгиланган профилактик тадбирларни жорий йилнинг 9 ойи давомида бажарилиш холати, ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда келгусида ОИВ инфекцияси профилактикасини самарадорлигини оширишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масаласи мухокама этилди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидан Урганч давлат университети Педагогика факултети талабалари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сонли қарорини ижросини таъминлаш юзасидан 2022 йил 12 ноябр куни Шовот тумани хокимлигида МФЙ фаоллари ўртасида «Саломатлик волонтёрлари»ни тайёрлаш мақсадида, Хоразм вилояти ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Ш.С.Кучкарова томонидан ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тўғрисида маъруза ўқилди. Қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Хоразм вилоят мусиқали драма театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали, эл ҳурматига сазовор бўлган врач ва ҳамширалар, ТТА Урганч филиали профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ талабалари, санъаткорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев соҳа вакилларини байрам билан қизғин табриклади. Бир гуруҳ соҳа фидойилари Хоразм вилоят ҳокимининг, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Байрам муносабати билан санъаткорлар ва ТТА Урганч филиали талаба ёшлари иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Урганч давлат университети физика-математика ва тарих факултетлари талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидани ОИВ/ОИТС профилактикаси бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбир давомида мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Қандай ҳолатларда буйрак касалликларига шубҳа қилиш мумкин? ☑️ Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин: ◻️ Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади. ◻️ Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, семизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади. ◻️ Қандли диабет. ◻️ Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади ◻️ Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 11 ноябрь — Ўзбекистонда «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. Табрикда давлатимиз раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Кабоб истеъмол қилишнинг зарарли тарафлари ҳақида билиб олинг! ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: ⭕️ Аксарият кабоб тайёрловчилар ушбу жараёнда санитария гигиена қоидаларига риоя қилишмайди. ⭕️ Кабобни спиртли ичимликлар билан истеъмол қилиш жигар касалликларига сабаб бўлади. ⭕️ Ётишдан аввал кабоб истеъмол қилинса ошқозонга ортиқча босим тушади. Бу эса безовталикка ҳамда уйқусизликка сабаб бўлади. ⭕️ Яхши пиширилмаган кабоб орқали бевосита паразитларнинг тухумларини юқтириб олишингиз мумкин. ⭕️ Ортиқча миқдорда тузланган кабоб атеросклероз ва юрак ишемик касаллигига ҳамда буйрак тош касаллигига сабаб бўлиши мумкин. ⭕️ Қиймали кабоб таркибига яроқсиз маҳсулотлар қўшилган бўлса, диареяга сабаб бўлиши мумкин ✅Мутахассислар ҳафтасига кўпи билан 1 ёки 2 марта яхши пиширилган кабоб истеъмол қилишга рухсат беришади. Автор Муҳаррир
16.11.2022 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Б.Эгамбергановнинг «Янгибозор кўзгуси» газетсидаги мақоласи. Автор Муҳаррир