09.11.2022 0 Қон биокимёвий таҳлили нималар ҳақида маълумот беради? 🩸 Қоннинг биокимёвий таҳлилида умумий оқсил, гемоглобин, глюкоза, креатинин, холестерин каби кўрсаткичлар текширилади. Ушбу кўрсаткичлар меъёрдан камайиши ёки кўпайиши организмдаги маълум бир ўзгаришлардан дарак беради. 📍 Масалан, қондаги умумий оқсил миқдори кўпайиши организмда инфекция мавжудлигидан ёки артрит, ревматизм, саратон касаллиги хавфи юқори эканлигидан далолат беради. 📍 Глюкоза кўрсаткичи эса организмдаги умумий углевод алмашинувини ифодалайди. Унинг кўпайиши қандли диабет, эндокрин тизим касалликлари, жигар, буйрак шикастланишлари, миокард инфарктидан дарак беради. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 Етарлича оқсил қабул қилинг! Кўпчилик, диетага ўтиб, фақат салат барглари ва сабзавотлар ейишни бошлашади. Оқсиллар ҳақида эса унутишади. Аммо оқсиллар озмоқчи бўлганлар ва спорт билан шуғулланаётганлар учун жуда зарур. Оқсиллар метаболизмни тезлаштиради, демак сиз қабул қилаётган маҳсулот (калория) ларни тезроқ ёқишни бошлайди. Оқсиллар, шунингдек мускуллар массаси йиғилишида асосий роль ўйнайди ва организмда мускул массаси қанчалик катта бўлса, қабул қилинаётган калориянинг ёқилиши самарали, фойдали бўлади. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 04.11.2022 йилда Кўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси КТМП худудида ахоли орасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрикда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари хам қатнашиб, ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Ихтиёрий равишда 146 нафар ахолидан ОИВ инфекциясига экспресс усулда текширилди, тестдан олдинги ва кейинги маслахатлар берилди. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан Қўшкўпир туманида жойлашган Маданият МФЙ, Гулзор МФЙ ва 1-сон мактабда ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди. Қатнашчиларга ОИВ инфекциясини профилактикаси тўғрисида маъруза ўқилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 21 февралдаги,” Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сонли Қарори ижросини таминлаш мақсадида, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилоят бўлими билан хамкорликда волонтерлар тайёрланди. Улар томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида, ОИВ инфекциясини юкиш йўллари, олдини олиш ҳамда ОИВ инфекциясини юқиш хавфи юқори бўлган гурухлар тўгрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 Yoshlar ishlari agentligi hamda Viloyat OITSga qarshi kurash markazi MP va EQITE bo’limi mudiri B.B.Xodjaxanova va MP va EQITE bo’limi Sanitariya vrachi E.B.Egamberganovlar bilan hamkorlikda O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi «O’zbekiston Respublikasiodam immuniteti tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash bo’yicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targ’ibot tadbirlari konsepsiyasi tasdiqlash to’g’risida»gi 84-sonli qarori 5-bandini (Yoshlar ishlari agentligi va viloyat OITSga qarshi kurash markazi bilan hamkorlikda xar bir shahar va tumanlarda uyushgan va uyishmagan yoshlar o’rtasida volontyorlar tayyorlash) ijrosini ta’minlash maqsadida mahalladagi yoshlar yetakchilari va volontyor yoshlarni jalb qilgan holda seminar o’tkazildi. Автор Муҳаррир
09.11.2022 0 Урганч давлат университети жисмоний маданият факултети талабалари ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш тўғрисида маъруза ўқилди. Талабаларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллар тарқатилди Автор Муҳаррир