ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли талим йили ва 7 апрел «Халқаро саломатлик куни» га бағишлаб вилоят даволаш профилактика муассасалари, туманлардаги ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини ва ОИВ/ОИТС профилактикасини янада кенгроқ тарғиб қилиш юзасидан Урганч «Абу-Али Ибн Сино» номдаги Жамоат саломатлиги техникуми спорт залида Спартакиада ўтказилди. Ушбу Спартакиада Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон хамширалар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Хоразм вилоят худудий бўлинмаси ва Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази билан хамкорликда ўтказилди.