ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
2023 йил 24 феврал куни Гурлан туманида давом этаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан Янгибоғ МФЙ, Ишонч МФЙ ва Нуробод МФЙ ахоли ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Қатнашчиларга ОИВ инфекциясини олдини олиш ва никохдан олдинги тиббий кўрик ахамияти тўғрисида маъруза ўқилди, қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди.