2023 йил 31 март куни Урганч Давлат Унивеститети спорт залида талабалар ўртасида “ Биз ёшлар гиёхванлик ва ОИТСга қаршимиз,соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.Мусобақа Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази,Урганч Давлат Универститети нинг ” Талаба” спорт клуби,Хотин-қизлар масалалари бўйича маслахат кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар агентлиги бошланғич ташкилотилари хамкорлигида ташкил этилди.Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари Ш.С. Атаханов ва Ш. Абдулаевлар томонидан ОИВ инфекцияси/ОИТСнинг олдини олиш бўйича спорт мусобақа иштирокчиларига учун давра сухбати ўтказилди ва ОАВ тарқатилди.Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан волейбол бўйича мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди

04.04.2023 0 Автор Муҳаррир