ОИТС ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ, ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ КАСАЛЛИКДАН АСРАНГ! ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ: +998(62) 225 28 91; +998(99) 500 10 03
2023- йил 5-май куни вилоят даволаш-профилактика муассасалари доялари учун вилоят Перинатал марказида «Доялар куни» га бағишланган илмий-амалий конференция ташкил этилди. Анжуман вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Перинатал маркази, Ўзбекистон Хамширалар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ҳамда Хоразм вилоят ОИТС маркази мутахассислари иштирокида ўтказилди. Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан ОИВ инфексиясининг олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.»Доялар куни»муносабати билан бир қатор доялар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.