28.04.2023 0 Har kuni koʻkatlar isteʼmol qilishga 5 ta sabab 1. Ovqat hazm qilishni yaxshilashga va oshqozon «ogʻir» ovqatlarni hazm qilishiga yordam beradi. Shuning uchun u hayvon mahsulotlari bilan birgalikda yaxshidir. 2. Qabziyat muammosi bilan kurashishga qodir, chunki kletchatka manbai hisoblanadi. 3. Immunitetga yordam beradi. Ayniqsa bahorgi infeksion kasalliklarda foydali. 4. B guruh vitaminlarining yuqori miqdori tufayli terining, sochning, tirnoqlarning holatini yaxshilaydi. 5. “Yomon” xolesterin darajasini pasaytirishga yordam beradi va qon tomirlari devorlarida tiqinlar paydo boʻlishini oldini oladi. Автор Муҳаррир
28.04.2023 0 ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЮҚИШ ХАВФИНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШ МУМКИН?⤵️ ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир. Автор Муҳаррир
19.04.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан 2023 йил 18 апрел куни Қўшкўпир туман МФЙ раислари иштирокида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Автор Муҳаррир
19.04.2023 0 2023 йил 17 апрел куни вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими санитария врачи Э.Эгамберганов томонидан Урганч давлат университети физика-математика факултети талабалари ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ўқилди. мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди. Автор Муҳаррир