31.10.2023 0 📍Танамиз учун фойдали ичимликлар ☑️ Сув Токсинлардан халос қилади, ошқозон фаолиятини қўллаб-қувватлайди, қон томирлари ва бўғимларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. ☑️ Анор шарбати Юрак ва қон томирларининг фаолиятини нормаллаштиради, гипертензия ва анемия учун фойдалидир. ☑️ Ялпизли чой Ошқозон ширасининг секрециясини рағбатлантиради, тинчлантиради, қон босимини пасайтиради, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. ☑️ Клюква шарбати С витаминининг юқори миқдори туфайли у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди. ☑️ Мойчечакли чой Бу антибактериал таъсирга эга, шунингдек, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради. Автор Муҳаррир
31.10.2023 0 🍽 Нонушта қилмаслик 8 та зарарли асоратларни келтириб чиқаради • Остеопороз • Ҳаддан ташқари семириш, • Кекса ёшдаги диабет, • Болаларда калта бўйлик, • Соч ва қошларнинг тўкалиши, • Овқат ҳазм қилиш жараёнидаги муаммолар, • Қуруқ тери, • Қалқонсимон без муаммолари Автор Муҳаррир
31.10.2023 0 YODINGIZDA TUTING❗️ OIV infeksiyasi virusi qon va qoldiqlari mavjud asboblar orqali teri butunligi buzilishi bilan bog‘liq muolajalar vaqtida manikyur, pedikyur, tatuaj, persing va boshqa hollarda parenteral yo‘l bilan yuqishi mumkin. Автор Муҳаррир
27.10.2023 0 ❗️ҚУЙИДАГИ ЙЎЛЛАР ОРҚАЛИ ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ЮҚМАЙДИ: ❌✅ Қўл бериб кўришганда; ❌✅ Ўпишиш, йўталиш ва аксирган вақтда; ❌✅ Уй жиҳозлари — идиш-тавоқ, кўрпа-тўшак, телефон ва душ, ҳаммом, ҳожатхонадан умумий фойдаланилганда; ❌✅ Бемор билан бир идишда овқатланганда; ❌✅ Ҳовуз, ҳаммом ва бассейнда чўмилганда; ❌✅ Бирга ўйнаганда ва бир партада ўтирганда; ❌✅ Қон сўрувчи ҳашаротлар-чивин, кана, бит, бурга ва бошқ. чаққанида; ❌✅ Умумий автотранспортдан фойдаланилганда; ❌✅ Беморнинг кийимлари ва сочиғи орқали Автор Муҳаррир
27.10.2023 0 ОИВ инфекцияси қандай юқади? ОИВ инфекцияси касаллигининг бугунги кунда 3 хил юқиш йўли тасдиқланган бўлиб, юқиш йўллари — қуйидагича: ✅1. Жинсий йул орқали 🚻 — тасодифий химояланмаган жинсий алоқа вақтида; ✅2. Қон орқали (парентерал💉) — бир маротабалик тиббий анжомлар (щприц, система ва бошқ.) қайта ишлатилганда ёки кўп марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар зарарсизлантирилмасдан (стерилланмасдан) соғлом одамга ишлатилса, беморга текширилмаган ОИВ ифекцияси билан зарарланган қон ва унинг таркибий қисмлари қуйилганида, ОИВ инфекциясига чалинган беморнинг ички аъзолари бошқа беморга кўчирилиб (трансплантация) ўтқазилганда, беморларнинг тиш чўткаси, устарасидан умумий фойдаланилганда ва бошқа тери ҳамда шиллиқ қаватлар бутунлигини бузилиши билан кечадиган муолажалар олганда зарарсизлантирилмаган анжомлар ишлатилганда, гиёҳванд моддани томир ичига умумий битта щприцдан инъекция қилинганда юқиши мумкин; ✅3. Онадан — болага (вертикал 🚼) — ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳомиладор аёлдан ҳомилага (ҳомиладорлик даврида йўлдош зарарланганда), табиий туғруқ вақтида (турли хил микротравмаларда) ва чақалоқ туғилгандан сўнг она сути билан озиқлантиришда, сут орқали юқиши мумкин. Автор Муҳаррир
27.10.2023 0 ❗️ССВ: Барча туман ва шаҳар шифохоналари стационар маммографлар билан таъминланади 📌 Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов юртимизда меҳмон бўлиб турган “FUJIFILM Healthcare Turkey” компанияси президенти Кеитаро Со бошчилигидаги делегация билан учрашди. (https://telegra.ph/file/866f6cedaefb355ebf61f.png)🔬 Мулоқот аввалида дунёга машҳур ушбу компаниянинг энг сўнгги русумдаги маммография, магнит-резонанс томография, компьютер томографияси каби тиббий технологиялари имкониятларини акс эттирувчи тақдимот ўтказилди. 🔎 Қайд этилганидек, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилишда бундай инновацион диагностика воситаларига эҳтиёж катта. 📊 Масалан, кўкрак бези саратони Ер юзида бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларининг энг кенг тарқалган иккинчи омилидир. Бу касаллик аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринни эгаллайди. ‼️ Шу боис БМТ 2040 йилга келиб, кўкрак бези саратонидан 2,5 миллион нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга доир глобал мақсадни илгари сурган. Бу борада касалликка эрта ва аниқ ташхис қўйиш имконини берадиган маммография технологияларининг аҳамияти катта. 🤝 Мулоқот якунида “FUJIFILM Healthcare Turkey” президенти билан юртимиздаги барча туман ва шаҳар тиббиёт шифохоналарини компания томонидан ишлаб чиқарилган стационар маммографлар билан таъминлаш юзасидан келишувга эришилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
21.10.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Қўшкўпир ТТБ билан ҳамкорликда 16.10.2023 й.куни Қўшкўпир ТТБга қарашли 20-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 20-сон ОПга қарашли махаллалардаги мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари билан индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
14.10.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Қўшкўпир ТТБ билан ҳамкорликда 13.10.2023 й.куни Қўшкўпир ТТБга қарашли 16-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 16-сон ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир
14.10.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкил қилинган Мобил лаборатория ва тарғибот гурухи томонидан Қўшкўпир ТТБ билан ҳамкорликда 12.10.2023 й.куни Қўшкўпир ТТБга қарашли 24-сон ОП худудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида Мобил лаборатория томонидан ОИВ инфекциясига ахолини ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 24-сон ОПга қарашли махаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда хамда ахоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди. Автор Муҳаррир