31.05.2024 0 2024 йил 28 май куни Хазорасп туман Бешта қишлоғида жойлашган Обод замин МФЙ худудида ўтказилган тиббий кўрикда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан акция ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Акция мобайнида ахолидан бепул равишда ОИВ инфекцияси, ВГВ, ВГС ва Захм касалликларига экспресс тест усулида текширилди. Тарғибот тадбирларида ахолига ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва сухбатлар ўтказилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
25.05.2024 0 2024 йил 23 май куни Хазорасп туман Пичоқчи қишлоғида жойлашган Пичоқчи ва Гулзор МФЙ ахолиси ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси, Никохдан олдинги тиббий кўрик ахамияти тўғрисида давра сухбати ўтказилди. Автор Муҳаррир
25.05.2024 0 2024 йил 23 май куни Хазорасп туман Пичоқчи қишлоғида жойлашган 5 сон умумий ўрта таълим мактаби юқори синф ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази УПваЭҚТТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидан ОИВ инфекциясини олидини олиш мавзусида маъруза ўтказилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
25.05.2024 0 2024 йил 23 май куни Хазорасп туман Пичоқчи қишлоғида жойлашган 38 сон оилавий поликлиникада вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассисилари томонидан тарғибот ва акция тадбирлари ўтказилди. Тарғибот давомида Б.Б.Ходжаханова томонидан поликлиника ишчи ходимлари ўртасида ОИВ инфекциясини шифохона ички инфекцияси тарқалишини олдини олиш мавзусида маъруза ўтказилди. Акция мобайнида ахолидан бепул равишда ОИВ инфекцияси, ВГВ, ВГС ва Захм касалликларига экспресс тест усулида текширилди. Автор Муҳаррир
21.05.2024 0 ✅ Оилага, турмуш ўртоғига вафодор бўлиш; ✅ Тиббий муолажалар олиш зарурати туғилганда бир марталик ва стерилланган кўп маротабалик тиббий анжомлардан фойдаланиш; ✅ Гўзаллик салонлари ва сартарошлик хизматларидан фойдаланилганда (татуировка, татуаж, пирсинг, маникюр, педикюр, соч, соқол олдириш ва бошқ.) янги ёки зарарсизлантирилган анжомлар ишлатилаётганлигига эътибор қаратиш; ✅ Шахсий гигиена қоидаларига пухталик билан амал қилиш — индуидувал тиш шеткаси, соқол олиш устарасидан ва тирноқ тозалаш анжомларидан фойдаланиш, ушбу гигиеник воситалардан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик; ✅ Болаларни хатна (суннат) қилдиришда сартарош усталар хизматидан воз кечиш ҳамда бу мақсадда тиббий муассасаларга мурожаат этиш; ✅ ОИВ юқиши мумкин бўлган ҳолатларга шубҳа қилинганда, касалликнинг оила аъзоларига юқишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ОИВни аниқлаш мақсадида қон тахлилларини ўтказиш; ✅ Спиртли ичимликлар ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ОИВ инфекциясининг юқтириб олишга замин яратувчи зарарли одатлар эканлигини бир зумга бўлса-да унутмаслик, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш; ✅ Никоҳланувчилар тўйдан олдин белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб, ОИВ инфекциясига қон топшириш орқали текширилишлари зарур. Бу борада лоқайдликка йўл қўйиш саломатлик, оила ва фарзандлар соғлигини хавф остига қўйиш демакдир. Автор Муҳаррир
20.05.2024 0 Иммунитетни мустаҳкамловчи топ 10 табиий маҳсулотлар 1• Кўкатлар, брокколи, исмалоқ 2• Ёғли балиқ 3• Саримсоқ 4• Апелсин 5• Булғор қалампири 6• Бодом 7• Занжабил 8• Қора шоколад 9• Қуритилган ўрик 10• Киви Автор Муҳаррир
20.05.2024 0 📌 Доимий чарчоқни келтириб чиқарувчи 5 сабаб ❇️ Кўп миқдорда углевод истеъмол қилиш. Қонда қанд миқдорининг ошиши меъда ости безига қондаги қанд миқдорини камайтириш учун кўпроқ инсулин ишлаб чиқариши кераклиги ҳақида хабар беради. Ушбу кўтарилиш ва тушиш сизни «чарчатиб қўяди». ❇️ Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи. Ҳаракатсизлик ҳам энергиянинг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин. ❇️ Уйқунинг етишмаслиги. Уйқунинг етишмаслиги чарчоқнинг энг аниқ сабабларидан биридир. ❇️ Озиқ-овқат маҳсулотларига сезгирлик. Энг кенг тарқалган аллерген маҳсулотлар бу — сут маҳсулотлари, тухум, соя ва маккажўхори. ❇️ Калория миқдори етарли эмас. Сиз кам калорияли маҳсулот истеъмол қилсангиз, метаболизм жараёни энергияни тежаш учун секинлашади, бу эса чарчашга олиб келиши мумкин. Автор Муҳаррир
17.05.2024 0 2024 йил 16 май куни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, Хазорасп ТТБ ва Хазорасп туман ички ишлар бўлими билан Ҳамкорликда «Хазорасп универсал савдо комплекси» худудидаги ҳаридорлар ва тадбиркорлар ўртасида акция ўтказилди. Тарғибот гурухи томонидан ОИВ инфекцияси профилактикаси тўғрисида ахоли ўртасида тарғибот ишлари ўтказилди, қатнашчиларга ОИВ инфекцияси профилактикасига доир тарқатма материаллари тарқатилди. Акция давомида ихтиёрий, бепул аноним тарзда ахолини ОИВ инфекцияси, Гепатит Б, С ва Захм касалликларига экспресс тест усулида текширилди, тестдан олдинги ва тестдан кейинги маслахатлар ўтказилди. Касаллик аниқланган шахслар ўз вақтида тегишли мутахассисларга йўналтирилди ва диспансер назоратига олинди. Савдо комплекснинг радиоузелида ОИВ инфекциясини олдини олиш тўғрисида маълумот берилди. Автор Муҳаррир
15.05.2024 0 15.05.2024й. куни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан Урганч Буюм бозорида Акция ўтказилди. Акция доирасида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди, бозор радиосида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича радиоэшиттириш қилинди. Мобил лаборатория ёрдамида бозорда аҳолини ОИВ инфекцияси, ВГВ, ВГС ва Заҳм касаллигига бепул, ихтиёрий, аноним тарзда экспресстест усулида текширилди. Автор Муҳаррир
15.05.2024 0 Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси Ш.Атаханов томонидан Урганч шаҳар кунлик меҳнат марказида ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди Автор Муҳаррир