День: 04.03.2025

04.03.2025 0

Қизамиқ жуда юқумли касаллик. Қизамиқ 5 ёшгача бўлган болаларда соғлиқ учун жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу касаллик ҳали ҳам дунёнинг кўп жойларида кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. ‼️ Қизамиқ билан касалланган ҳар 20 нафар боладан 1 нафари пневмония билан касалланади. Бу эса ёш болаларда қизамиқ туфайли ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаби ҳисобланади. Қизамиқ билан касалланган ҳар 1000 боладан 1 нафари энцефалит миянинг яллиғланиши ривожланади. Бу эса талвасага олиб келади ва боланинг кар ёки ақлий заифлашишига сабабчи бўлиши мумкин. ⚠️ Қизамиқ билан касалланган ҳар 1000 боланинг 1-3 нафари нафас олиш ва неврологик асоратлардан вафот этади. ✔️Фарзандларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг! ✔️ Эмлашлар миллий тақвими асосида уларни ўз вақтида эмлатинг! Санэпидқўмита Ахборот хизмати

Автор Муҳаррир

qizamiq videorolik