ОИВ инфекциясининг лаборатория ташхиси

ОИВ инфекциясининг лаборатория ташхиси

23.10.2021 0 Автор Муҳаррир

ОИВ инфекциясининг лаборатория ташхиси
ОИВ инфекциясининг лаборатория ташхиси уч йўналишда олиб борилади. Биринчиси — вируснинг ўзини ёки бўлакчаларини аниқлаш. Иккинчиси — вирусга қарши организмда хосил бўладиган антитаналарни аниқлаш. Учинчиси — организмдаги иммунологик ўзгаришларни текшириш. Вирусологик текширув мураккаблиги ҳамда кимматбаҳолиги туфайли амалда кам қўлланилади ва у, асосан махсус марказлар, илмий текшириш институтларида олиб борилади. Хозирги кунда кенг тарқалган тахлилий текшириш, бу- қондаги антитаналарни аниқлашдир. Бундай текшириш усули Республика ва барча вилоятлардаги ОИТСга қарши кураш марказларида амалга оширилади.
Қондаги ОИВ инфекциясини аниқлаш учун лабораторияларда аввал махсус иммунофермент тахлил усули ва кейин тасдиқловчи иммуноблот усули амалга оширилади. Бундай текширувлар фақат махсус лабораторияларда, тайёргарликдан ўтган мутахассислар томонидан ўтказилади. Касалликни 90-95% ҳолларда ОИВ инфекцияси юққандан кейин 3 ойда аниқлаш мумкин.