11.04.2023 0 Ифторликда қандай таомланиш тавсия этилади? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялардан ифторлик дастурхонига доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган. Хусусан: ✅ Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир. ❗️Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. 🫙 АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир. ‼️Лекин рўзани очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин. 🥕🥒 Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. 🫘 Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. 🍗 Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитишингиз мумкин. 🚫 Умуман олганда, ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак. ‼️Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали. 📌 Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: 🫕 уйда пиширилган сабзавотли шўрва; 🥗 сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат; 🥙 қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма); 🍖 печда пиширилган товуқ. ❗️Кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун таомга лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Автор Муҳаррир
04.04.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими мудири Б.Б.Ходжаханова томонидан Боғот тумани Ички Ишлар Бўлимида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича маъруза ўқилди. Қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
04.04.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимларни томонидан Боғот тумани Гулшан МФЙ, Ал-Беруний МФЙ ахолиси ва 18-сон, 36-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Автор Муҳаррир
04.04.2023 0 Богот туман 36 сон Умумтаьлим мактабида катта синф укувчиларига ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзусида таргибот тадбирлари утказилди. Автор Муҳаррир
04.04.2023 0 2023 йил 31 март куни Урганч Давлат Унивеститети спорт залида талабалар ўртасида “ Биз ёшлар гиёхванлик ва ОИТСга қаршимиз,соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.Мусобақа Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази,Урганч Давлат Универститети нинг ” Талаба” спорт клуби,Хотин-қизлар масалалари бўйича маслахат кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар агентлиги бошланғич ташкилотилари хамкорлигида ташкил этилди.Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари Ш.С. Атаханов ва Ш. Абдулаевлар томонидан ОИВ инфекцияси/ОИТСнинг олдини олиш бўйича спорт мусобақа иштирокчиларига учун давра сухбати ўтказилди ва ОАВ тарқатилди.Хоразм вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан волейбол бўйича мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди Автор Муҳаррир
24.03.2023 0 Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ▪️ Соғлом саҳарлик учун тавсиялар: Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим. Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари: 2 бурда нон, сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум, тўғралган сабзавотлар, пишлоқ ёки сут маҳсулотлари, чой, етарлича сув ичишни унутманг. ▪️ Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар: Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади. Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: уйда пиширилган сабзавотли шўрва, яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат, фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари), печда пиширилган товуқ, кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин. ❗️Таркибида катта миқдорда туз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг: сосиска, қайта ишланган ва тузланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, тузланган бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газак маҳсулотлар, турли хил тайёр крекер, салат, соус (майонез, кетчуп, хантал). Автор Муҳаррир
24.03.2023 0 2023 йил 17 март куни Урганч Давлат Университети таббий фанлар факултетида талабалар ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими врач методисти Ш.С.Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
24.03.2023 0 2023 йилда Урганч давлат университети Техника факультетининг талабалари билан ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 13 март куни 201-Арх(рус), 222-Арх ва 202-ТВМ гурухлари талабалари билан вилоят ОИТСга карши курашиш марказининг МП ва ЭҚИТЭ бўлими эпидемиолог врачи Ш.Абдуллаев томонидан «ОИВ/ОИТС провилактикаси ва Гиёхвандлик аср вабоси» мавзусида давра сухбати ташкиллаштирди. Шунингдек, тадбирда УрДУ коррупцияга карши курашиш «Комплайнс- назорат» тизимини бошкариш бўлими Бош мутахассиси Н.Ибадуллаев иштирок этди. Автор Муҳаррир
24.03.2023 0 Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан Янгибозор ТТБга қарашли КТМПда мехнат мигрантлари, хомиладорлар ва никохланувчилар ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Тумандаги 33-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш ва никохдан олдинги тиббий кўрик ахамияти тўғрисида маъруза ўқилди, қатнашчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
24.03.2023 0 2023 йил 13 март куни Урганч Давлат Университети филология факултетида талабалар ўртасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази МП ва ЭҚИТЭ бўлими врач методисти Ш.С.Атаханов томонидан ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мавзусида давра сухбати ўтказилди. Мавзу юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди ва тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир