06.04.2024 0 Жорий йилнинг 1-апрел куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачининг Эпидемиология масалалари бўйича ўринбосари О.О.Очилов томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ўтказилган йиғилишда тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишларини олиб борди. йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВ/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
02.04.2024 0 Вилоят ОИТСга Карши кураш маркази шифокори Г.И.Халимов ва хамшира Ш.Бобожоновалар томонидан 2024 йил 1 апрел куни Урганч шахар 2- сон У.Юсупов номли мактабнинг юкори синф укувчилари орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маруза ўтказилди ва қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди Автор Муҳаррир
01.04.2024 0 Жорий йилнинг 1-апрел куни Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Д.С.Полванов томонидан ОИВ инфекциясини шифохона ичи инфекцияси сифатида юқишини олдини олиш мақсадида, филиал директори Х.Н.Бекчанов иштирокида ўтказилган йиғилишда филиалнинг тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 29-февралдаги “Даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида”ги 64–сонли буйруғининг мазмун мохияти,унда белгиланган масалалар ва талаблар ҳақида тушинтириш ишларини олиб борди. йиғилиш давомида филиал тиббиёт ходимлари билан ОИВ/ОИТС ҳақида савол жавоблар бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
01.04.2024 0 2024 йил 1 апрел куни Урганч шахрида жойлашган 4-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази поликлиника бўлими врачи М.Бобожанов ва хамшираси А.Юсупова томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида маъруза ўтказилди. Маъруза сўнгида ўқувчиларга тарқатма материаллари тарқатилди. Автор Муҳаррир
01.04.2024 0 2024 йил 1 апрел куни Урганч шахрида жойлашган 6-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази поликлиника бўлими ходими Г.Каримова томонидан ОИВ инфекциясини олдини олиш мавзусида сухбат ўтказилди. Сухбат сўнгида ўқувчиларга тарқатма материаллари тарқатилди Автор Муҳаррир
30.03.2024 0 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 29 февралдаги “Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларини олдини олиш тўғрисида”ги 64-сонли ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 6 мартдаги 60-сонли буйруқларини ижроси юзасидан 2024 йил 29 март куни Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида ўқув семинар ўтказилди. Ўқув семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.К.Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази т.ф.н бош врачи Б.Н.Норметов сўзга чиқди ва кун тартибидаги масалаларни мазмун мохияти тўғрисида батафсил тушунтирди. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ЭМБ бош врач ўринбосари О.О.Очилов, ЭМ бўлим мудири Д.Ш.Алламовлар кун тартибидаги масалалар юзасидан презентация қилдилар. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари вилоятдаги барча ДПМларга куратор қилиб белгиланди.Ўқув семинар қатнашчилари ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Автор Муҳаррир
30.03.2024 0 «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури муносабати билан 2024 йил 28 март куни вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан Хоразм вилоят «Томарис Нур хусусий корхонаси» Гипермаркет худудида аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишлаб тарғибот тадбири ўтказилди. Қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди. Автор Муҳаррир
27.03.2024 0 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш» тўғрисидаги №111-сонли буйруғининг 2 ва 18 иловасини ижроси юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида мобил лаборатория ташкил этиш тўғрисидаги 2023 йил 30 майдаги 78-сонли буйруғига асосан Боғот туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Боғот туман 5-сонли ОП худудидаги маҳаллалар аҳолиси ўртасида акция ва тарғибот тадбири ўтказилди. Акция давомида мобил лаборатория томонидан ихтиёрий равишда аҳолини экспресс-тест усулида аноним тарзда ОИВга тест текширувидан ўтказилди. 5-сонли ОП худудидаги маҳалла аҳолиси ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди Автор Муҳаррир
20.03.2024 0 «Наврўз» Умумхалқ байрами муносабати билан бир катор тиббиёт бирлашмалари ва ДПМларда фаолият юритаётган хамшираларига байрам кайфияти улашиш мақсадида, Ўзбекистон Хамширалар ассоцацияси вилояти бўлими лойихаси «Соғлом турмуш тарзи –яхши хаёт мақсади” доирасида кадимий ва навқирон Хива шахрининг кўрки бўлган Ичан калъа тарихий маданий ёдгорликларини зиёрат ҳамда сайёхат қилиш учун тадбир уюштирилди. Жонкуяр ва фидоий хамшираларимиз бир биридан гўзал эртакнома музейлардан бир олам қувонч ва тассурот олиб, кўтаринки кайфият билан янги иш кунига янги куч билан кайтишди. Тадбирда Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ЭМ бўлими эпидемиолог врачи ёрдамчиси Мухаббат Сайипова иштирок этди. Хамширалар томонидан ушбу қувончли ва хотираларга бой кунни такдим этган Ўзбекистон Хамширалар ассоцацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ташкилотчи ходимларига ўз ташаккурнома билдирилди. Автор Муҳаррир