23.08.2023 0 Юриш танага қандай таъсир қилади? ▪️3 дақиқа юриш қон босимини пасайтиради. ▪️5 дақиқа тоза ҳавода юриш кайфиятни яхшилайди. ▪️10 дақиқа юриш ижодий фикрлашни яхшилайди. ▪️15 дақиқа овқатдан кейин юриш қондаги қанд миқдорини пасайтиради. ▪️30 дақиқа юриш вазнни камайтиришга ёрдам беради (юриш тезлигига қараб). ▪️40 дақиқа юриш қарияларда юрак ишемик касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради. ▪️90 дақиқа юриш депрессив фикрлашни камайтиради. Автор Муҳаррир
28.02.2022 0 Шамоллашда исте’мол қилинадиган озик-овқатлар. Лимон Шамоллашда исте’мол қилинадиган яллиғланишга қарши ва антибактериал мева. Лимонди чой билан ичиш яхшироқдир. Лекин фақат ичимлик илиқ бўлиши жойиз. Лимонни иссиқ сувга қўймаслик керак, чунки бу С витаминини ёъқ қилади ва мос равишда унинг таъсири камаяди. Асал билан чой ичиш ҳам фойдалидир. С витамини шуниндек қора смородина, апелсин, киви, наматак ларда ҳам мавжуд. Малина Ҳароратни мукаммал даражада пасайтиради, шамоллашга қарши ажойиб восита. Саримсоқ пиёз Саримсоқни ёқтирмайсизми? Афсус! Вирусли касалликлар ва томоқ оғриғи учун ажойиб антибактериал восита. Эмизикли оналар ва гастритдан азият чекаётган одамлар учун саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Пиёз Витаминлар манбайи. Яллиғланишга қарши, антибактериал сабзовот. Ёталга, томоқ оғриғига, вирусли инфектсияларга қарши ёрдам беради. Асал Хўш, ким шамоллаганида асални унутади? Яхши антибактериал восита. Асални истеъмол қилиш ёки уни илиқ чойга қўшиш жуда фойдали. Автор Муҳаррир