Рубрика: Янгиликлар

30.03.2024 0

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 29 февралдаги “Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ инфекциясини шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларини олдини олиш тўғрисида”ги 64-сонли ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 6 мартдаги 60-сонли буйруқларини ижроси юзасидан 2024 йил 29 март куни Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида ўқув семинар ўтказилди. Ўқув семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.К.Абдуллаев кириш сўзи билан очди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази т.ф.н бош врачи Б.Н.Норметов сўзга чиқди ва кун тартибидаги масалаларни мазмун мохияти тўғрисида батафсил тушунтирди. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ЭМБ бош врач ўринбосари О.О.Очилов, ЭМ бўлим мудири Д.Ш.Алламовлар кун тартибидаги масалалар юзасидан презентация қилдилар. Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари вилоятдаги барча ДПМларга куратор қилиб белгиланди.Ўқув семинар қатнашчилари ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Автор Муҳаррир
20.03.2024 0

«Наврўз» Умумхалқ байрами муносабати билан бир катор тиббиёт бирлашмалари ва ДПМларда фаолият юритаётган хамшираларига байрам кайфияти улашиш мақсадида, Ўзбекистон Хамширалар ассоцацияси вилояти бўлими лойихаси «Соғлом турмуш тарзи –яхши хаёт мақсади” доирасида кадимий ва навқирон Хива шахрининг кўрки бўлган Ичан калъа тарихий маданий ёдгорликларини зиёрат ҳамда сайёхат қилиш учун тадбир уюштирилди. Жонкуяр ва фидоий хамшираларимиз бир биридан гўзал эртакнома музейлардан бир олам қувонч ва тассурот олиб, кўтаринки кайфият билан янги иш кунига янги куч билан кайтишди. Тадбирда Хоразм вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ЭМ бўлими эпидемиолог врачи ёрдамчиси Мухаббат Сайипова иштирок этди. Хамширалар томонидан ушбу қувончли ва хотираларга бой кунни такдим этган Ўзбекистон Хамширалар ассоцацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ташкилотчи ходимларига ўз ташаккурнома билдирилди.

Автор Муҳаррир